Осиё чемпионатининг биринчи кунини уч полвонимиз совриндор бўлди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Мўғулистон пойтахтида спорт курашлари бўйича қитъа биринчилигининг дастлабки кун беллашувларида уч нафар полвонимиз шоҳсупага кўтарилди.
Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, -87 кг вазн тоифасининг финалида Жалгасбай Бердимуратов эронлик Носир Ализода билан муросасиз баҳс олиб борди. Афсуски, беллашувда эронлик курашчи 3:1 ҳисобида устун келди ва Бердимуратов кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, бронза медали учун гиламга чиққан Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) ва Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ўз рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилишди.
Ғолибликка асосий даъвогарлардан саналган Ислом Баҳромов (-63 кг) бронза медали учун курашиш босқичида, Арам Варданян (-77) эса дастлабки даврада имкониятни бой бериб, ушбу мусобақадаги иштирокларини якунладилар.
Шу тариқа, қитъа биринчилигининг биринчи кунида терма жамоамиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг