«Осиё болалари» халқаро спорт ўйинларида ўзбекистонлик ёш спортчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўринга кўтарилди

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати
Россиянинг Владивосток шаҳрида давом этаётган VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари дастурининг 6-кунги мусобақалари ўз якунига етди.
Ўзбекистонлик ёш спортчилар халқаро спорт ўйинларида фаол иштирок этиб, самбочиларимиз 9 та, дзюдочиларимиз 4 та, соҳил волейболидаги спортчиларимиз 1 та совринли ўрин билан умумий медаллар жамғармасини яна бойитишди.
Еттинчи кунги беллашувларни Ўзбекистон спорт делегацияси 25 та олтин, 18 та кумуш ҳамда 28 та бронза, жами 71 та медаль билан қаршилашмоқда.
Бугунги баҳслар сарҳисобига кўра, ватанимиз ёш спортчилари 12 та давлат, Россия Федерациясининг 8 та алоҳида жамоаси орасидаги ўрнини бир поғона яхшилаб олди. Кеча ҳамюртларимиз 3-ўринга кўтарилишган бўлса, бугун 2-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 4 август куни «Осиё болалари» спорт ўйинлари дастурига биноан спортчи ёшлар бадминтон, камондан отиш, бокс, мини-футбол йўналишларидаги саралаш баҳсларида қатнашса, дзюдо, маст-рестлинг, ўқ отиш спорт турларида медаллар учун кураш олиб боришади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда
- Чанг остида қолган Тошкент
- Сенат Раиси Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустам Эмомали билан учрашди
- Газнинг “олтин даври” тугамоқда — Халқаро энергетика агентлиги
- Ўтган етти ойда 18,5 минг тонна совун ишлаб чиқарилган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг