«Ўрганган кўнгил»: Тошкентда муқаддам судланган фуқаро кучли таъсир қилувчи дорилар сотаётганда қўлга тушди
Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши тадбир давомида Зангиота туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро У.У. ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаронинг ноқонуний фаолияти аниқланди.
Тезкор тадбир чоғида фуқаро У.У.нинг хонадонини кўздан кечириш жараёнида 770 дона оқ-қизил рангдаги «ЗАРДЕКС» номли капсула ҳамда 26 дона флаконда «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари сақланиб келингани маълум бўлди.
Ушбу дори воситалари ноқонуний муомалага киритилиши учун тайёрлаб қўйилган бўлиб, улар ашёвий далил сифатида олинди.
Тадбир натижасида ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддасига (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) мувофиқ жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича барча зарур процессуал чоралар кўрилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур каби жиноятларга қарши курашиш ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласини олдини олиш бўйича қатъий чораларни давом эттиришини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг