Ўқув йили бошланиши билан пойтахт метросида вақт интервали қисқартирилади

Маълумки, 2024/2025 ўқув йилида Республика ОТМларида дарслар 9 сентябрь кунидан бошланиши эълон қилинганди. Бунинг ҳисобига пойтахтда метро тизимидан фойдаланувчи йўловчилар сони ҳам кескин ортади.
«Тошкент метрополитени» ДУК матбуот котиби Тўйчи Мирзаевнинг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, ўқув йили бошлангандан сўнг бир кунлик йўловчилар оқими 930-950 минг нафарни ташкил этиши, октябрь ноябрь ойларига бориб бу кўрсаткич 1 миллионга етиши прогноз қилинмоқда.
Шу боисдан ҳам йўловчилар сонининг ортиб бориши сабабли юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олдини олиш, ҳамда йўловчиларнинг бир манзилдан бошқа манзилга бориш вақтларини қисқартириш мақсадида, тиғиз вақтда ҳаракат таркибларининг йўловчи ташиш бўйича оралиқ вақти (интервал) қисқартирилади. Жумладан:
- Чилонзор йўналишида 1,5-2 дақиқа;
- Ўзбекистон йўналишида 3-4 дақиқа;
- Юнусобод йўналишида 4-4,5 дақиқа.
Ер усти ҳалқа йўли йўналишида 8-9 дақиқани ташкил этган ҳолда ҳаракатланади.
Шунингдек метро бекатларига яқин ҳудудда жойлашган 27 та ОТМ ларда дарс вақтларини бошланиши бир неча вақтларга тақсимланди, бу ҳам ўз ўрнида юкламаларни тақсимлашга сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг