Ўқишга киритиш ва “перевод” учун пул олганлар ушланди
Иллюстратив фото
ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон туманида яшовчи, 1982 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг қариндошини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон шаҳридаги олийгоҳлардан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Оққўрғон туманида яшовчи, 1973 й.т. шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий фуқародан унинг танишини пойтахтдаги олий таълим муассасаларидан бирига ўзининг таниши орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган ушбу олий таълим муассасаси ходими ҳам 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Шунингдек, гуёки ўзини Давлат тест маркази ходими деб таништирган, 1997 й.т., Тошкент шаҳридаги университетлардан бирининг магистранти фуқародан унинг Тожикистон Республикасидаги институтларидан бирида таълим олаётган қариндошининг ўқишини Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб бериш эвазига 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бекобод шаҳар ИЖҚК департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бекобод шаҳридаги МЧЖлардан бирининг иш бошқарувчиси фуқародан унинг Тожикистондаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олаётган қариндошини Тошкент шаҳридаги университетлардан бирига кўчириб бериш эвазига 2200 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Худди шундай, Бекобод туманида яшовчи, 1999 й.т., хозирда Тожикистондаги университетлардан бирининг талабаси мазкур олийгоҳдаги бошқа талабанинг ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг