Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ваъдасидан чиқа олдими?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарларни ушлади. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати маълум қилди.
Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро И.О. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги олийгоҳларда ўқиганлик ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, унинг ўқишини Наманган вилоятидаги нодавлат олий таълим муассасасига кўчириб бериш эвазига 4 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолат Қўрғонтепа туманида содир бўлган. Маълум бўлишича, фуқаролар П.Х. ва Х.А. олдиндан ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, уни 4 минг АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жиззах давлат университетига ўқишга киритиб қўйишлари айтиб, олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қорақалпоғистонда ҳам ДХХ ва ИИВ ходимлари тезкор тадбирда фуқаро А.У. фуқаро Г.У.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги институтда ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш орқали Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 14 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлаган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ расман тест синовлари ва мандат санаси маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг