Ўқчида янгиланган поликлиника фойдаланишга топширилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон туманининг Ўқчи қишлоғи марказдан 15 чақирим узоқда жойлашган. Қишлоқ аҳли асосан боғдорчилик билан шуғулланиб, Фарғона водийсида ширин-шакар мевалари билан танилган.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида Ўқчидаги 74-сонли оилавий поликлиника инвестиция дастури асосида қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Кунлик 100 қатновга мўлжалланган поликлиниканинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 2 миллиард 463 миллион сўм маблағ сарфланди. Янги ва сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Шу тариқа тиббиёт муассасасида ҳудуддаги 3 та маҳаллада яшовчи 12 минг нафардан зиёд аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди.

— Ўқчиликлар рўзғор юмушларидан ортиб, соғлигига эътибор қаратишга вақт тополмайди, — дейди оилавий поликлиника мудири Аблиёр Махситов. — Патронаж ҳамширалари аҳолини хонадонлари, боғларига бориб, тиббий кўрикдан ўтказади. Бундан буён ўрганишлар асосида шакллантирилган касалликлар гуруҳи бўйича ҳар бир оила, бемор билан алоҳида ишлаймиз. Ҳафтанинг маълум бир куни шифокорларнинг қабул куни сифатида белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг