Ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар!

11:54 14 Ноябрь 2022 Спорт
574 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Корея Республикасининг Тегу шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича қитъа биринчилиги давом этмоқда. Бугунги кун баҳслари унда иштирок этаётган терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.

Ёшлар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш баҳсларида Вениамин Никитин юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Никитин саралашда кучли 8 ликка кириб, медаллар учун курашни давом эттирди. 

Ҳал қилувчи паллада эса ҳиндистонлик Сандип Бишнои билан чемпионлик учун рақобатлашди. Якунда омад Ҳиндистон вакили томонида бўлди ва юртдошимиз кумуш медаль билан тақдирланди.

— Сандип Бишнои (Ҳиндистон)

— Вениамин Никитин (Ўзбекистон)

— Донбин Ким (Корея Республикаси).

Бундан аввал бошқа бир ёш спортчимиз Жавоҳир Соҳибов 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер