“Омикрон”нинг янги субвариантини аллергиядан қандай фарқлаш мумкин?
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда дунё бўйлаб “омикрон” штаммининг янги — ХББ.1.16 версияси кенг тарқалмоқда.
Хусусан, “Арктур” деб номланаётган ушбу мутация ўта юқумли бўлиб, ҳозир АҚШда қайд этилаётган жами коронавирус версияларининг 9,6 фоизини ташкил қиляпти.
Америка офтальмология академияси маълумотларига кўра, кўзларнинг қизариши (конъюнктивит) бу субвариантга хос асосий аломатлардан бири. Айниқса, болаларда мазкур симптом яққол намоён бўляпти.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар ўғил-қизларда кўзлар қичишиши ва қизариши кузатилса, улар СОВИД-19 учун ПЗР-тест топширишлари керак. Аммо бу аллергия белгилари билан ўхшаш эканлигини ҳам ёддан чиқармаслик керак.
Иситма коронавирусга тааллуқли аломатдир. “Арктур”да бу симптом янада кучлироқ кечади.
Демак, беморнинг кўзлари қизариши, юқори тана ҳарорати — коронавирусни аллергиядан ажратиб турувчи бир жиҳат. Чунки мавсумий аллергик реакцияларда одатда иситма кузатилмайди. Аниқ ташхис қўйиш учун эса тегишли тиббий текширувлар талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг