Омбудсман: ходимларга ойлик маошлари ўз вақтида берилиши шарт

20:00 13 Ноябрь 2021 Жамият
1391 0

Illyustrativ foto

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи фуқаро Ҳ.А. томонидан иш ҳақи берилмаётгани бўйича мурожаат келиб тушди.

Мурожаат муаллифининг сўзларига кўра, «Жиззах сув таъминоти» МЧЖнинг Фориш тумани филиали ходимларига уч ой давомида иш ҳақларини бермасдан келган. Ишчилар ойлик маошларини талаб қилишганида эса туман ва вилоятдаги бош ҳисобчилар ташкилот кредит олгани сабабли шундай ҳолат юзага келгани тушунтирилади.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олингач, ходимларнинг уч ойлик маошлари тўлаб берилди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, ҳозирда ишчиларга иш ҳақлари муддатидан кечиктирилмаган ҳолда тўланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?