Омбудсман: бемор маҳбус ва моддий ёрдамга муҳтож фуқаро мурожаатлари ҳал этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадовга Қарши шаҳар 5-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбус С.Ҳ. соғлиги яхши эмаслиги сабабли шифохонага ётиб даволанишни сўраб мурожаат қилди.
Унинг ёзишича, аввал юрак хуружи, инфаркт касаллигини ўтказган ва тез-тез қон босими кўтарилиб кетади. Маҳбуснинг тиббий ҳолатидан келиб чиқиб минтақавий вакилнинг тавсияси билан у 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага ўтказилди.
Шунингдек, Муродулла Нормурадов Омбудсман томонидан жойига чиқиб ўрганиш учун юборилган Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Ҳумо” МФЙда яшовчи фуқаро М.О.нинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатини кўриб чиқди.
Мурожаат ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам ушбу оила ночор аҳволда яшаши ва моддий ёрдамга муҳтожлиги аниқланди. Минтақавий вакилнинг тавсияси билан Чироқчи туман ҳокимияти томонидан мурожаатчи М.О.га “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1 млн. сўм моддий ёрдам ажратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг