Олимпия ўйинларигача чанғи пойгаси баҳслари тўхтатилди
Сўнгги кунларда бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада авж олмоқда. Европанинг қатор шаҳарларида вируснинг тарқалиши сабаб айрим мусобақалар бекор қилинмоқда.
Жумладан, чанғи пойгаси бўйича Франция ва Словениядаги икки босқич ўтказилмайдиган бўлди.
Бу ҳақида мусобақа ташкилотчилари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари қарор қабул қилишди.
Шу тариқа, келаси ой бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларигача чанғи пойгаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлмайди. Олимпиада квоталари ҳам ҳозирги ҳолат бўйича тақсимланади.
Айни пайтгача умумий ҳисоб қуйидаги кўринишда
Эркаклар:
1. Юханнес Клебу (Норвегия) – 1183 очко
2. Александр Большунов (Россия) – 815
3. Эрик Валнес (Норвегия) – 527
Аёллар:
1. Наталья Непряева (Россия) – 843
2. Эбба Андерсон (Швеция) – 648
3. Жесси Диггинс (АҚШ) – 622
Миллатлар кубоги, эркаклар:
1. Норвегия – 3374
2. Россия – 2697
3. Франция – 1148
Аёллар:
1. Швеция – 2623
2. Норвегия – 2250
3. Россия – 1785
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг