Ўрта ер денгизи парҳези саратон касаллигига қарши курашда ёрдам беради
Иллюстратив фото
2022 йилги Европа гастроэнтерология ҳафталигида тақдим этилган янги тадқиқотга кўра, Ўрта ер денгизи парҳези меланомали беморларнинг иммунотерапияга жавобини яхшилайди.
Гронинген университети олимлари бошчилигидаги тадқиқот Буюк Британия ва Нидерландияда олиб борилди. Унда меланома билан касалланган 91 бемор иштирок этди. Уларнинг барчаси иммунотерапиянинг энг кенг тарқалган турларидан бири бўлган иммун назорат нуқтаси ингибиторларни қабул қилишди. Ушбу дорилар иммунитет тизимининг назорат нуқталарини блокировка қилиш орқали ишлайди, бу эса тананинг Т ҳужайраларининг саратонга ҳужумига олиб келади. Жараён мунтазам рентген текширувлари орқали кузатиб борилган.
Ўрта ер денгизи парҳези зайтун мойи, ёнғоқ, балиқдан олинган моно ва кўп тўйинмаган ёғларга, шунингдек полифенолларга, сабзавотлар, мевалар ҳамда тўлиқ донли толаларга бой. Бундай парҳезга риоя қилган беморлар терапияга яхшироқ жавоб беришди. Бундан ташқари, улар 12 ойда сезиларли даражада юқори прогрессив омон қолишга эга бўлганлар.
Олимларнинг таъкидлашича, бу таъсир диетанинг ичак микробиомасига таъсири билан боғлиқ. Иммунотерапия турли хил ўсмаларни, жумладан, ошқозон-ичак тракти саратонини даволаш учун қўлланилади, шунинг учун янги тадқиқот келажакда саратон касаллиги билан оғриган беморларнинг катта гуруҳи учун янги имкониятларни очиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг