Олимлар чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиқди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан пойтахтимизда тарқалган чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркиби ўрганиб чиқилди.
Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Чанг таҳлили учун намуналар пойтахтимизнинг Олмазор тумани «Беруний» метро бекати ва Мирзо Улуғбек туманининг «Академ шаҳарчаси» ҳудудларидан олинди. Чанг таркиби SmartSEM дастурий таъминот ёрдамида 100 мкм.дан 1 мкм.гача бўлган турли масштабларда олинди.
Намуналар SEM - EVO MA 10 (Zeiss, Германия), Panalytical Empyrean рентген дифрактометри, Agilent 7890B газ хроматографи каби қурилмаларда таҳлил қилинди. Ускуналар иши Data Collector дастури ёрдамида назорат қилинди.
Натижалар шуни кўрсатадики, чанг ҳажми 5 микронгача бўлиб, бу катталикдаги чанг зарралари анча зарарсиздир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг