Олимлар: 9 магнитудали зилзила ва 30 метрли цунами АҚШга хавф солмоқда
Мутахассислар Қўшма Штатларда юзага келиши мумкин бўлган кучли катаклизм белгиларини аниқлади. Мамлакатда 9 магнитудали зилзила ва 30 метрли цунами бўлиши мумкин.
Олимлар Канада жанубидан Калифорния шимолигача чўзилган Каскад тоғларини ўрганиб чиқдилар ва АҚШ-Канада чегарасидан Калифорния шимолигача бўлган 970 километрлик ёриқ бўйлаб тўртта алоҳида сегментни аниқладилар. Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда бу ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган зилзила аввал башорат қилинганидан кучлироқ бўлиши мумкин.
«Тектоник плиталарнинг ҳаракати сезиларли босим ҳосил қилади. Бу эса баландлиги 30 метргача бўлган ҳалокатли цунамини келтириб чиқариши мумкин. Бундай сценарий ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, жумладан, одамларнинг ҳалок бўлиши ва йирик иқтисодий йўқотишлар қайд этилиши мумкин», дея олимларнинг огоҳлантиришини эълон қилди Daily Mail.
Энг катта хавф ҳудуди Орегон штатидан Вашингтонгача бўлган қирғоқ ва Канаданинг ғарбий қисмидаги Британия Колумбияси провинциясидир. Бироқ, бошқа штатларда яшовчилар бундай катталикдаги табиий офатдан кейин сувнинг ифлосланиши ва кимёвий чиқиндилардан ўлиши мумкин.
Денгиз геофизики Сюзан Карботнинг таъкидлашича, Қўшма Штатларда фавқулодда вазиятларга жавоб бериш режалари эскирган маълумотларга асосланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг