Энди жиноятчиларга осон бўлмайди

Америкалик олимлар қадимги Мисрда ишлатилган махсус кўк рангни замонавий усулда янгидан ясашга муваффақ бўлишди. Бу ранг тахминан 5 минг йил аввал ишлатилган бўлиб, у дунёдаги энг қадимги сунъий ранг ҳисобланади. Бу ҳақидаги янгилик «Heritage Science» журналида чоп этилган тадқиқотда сўз боради.
Вашингтон штати университети олимлари бошқа муассасалар билан ҳамкорликда олиб борган тадқиқотда турли хомашёларни аралаштириб, юқори ҳароратда қиздириш орқали 12 хил турдаги Миср кўк рангини синаб кўришди. Бу ранглар кейинчалик қадимги Миср артефактлари билан солиштирилиб, қандай тайёрланганини аниқлашга ёрдам берди.
Қизиқарли томони шундаки, бу ранг нафақат чиройли кўринади, балки технологияда ҳам фойдали бўлиши мумкин. У махфий ёзувларни кўрсатиш, бармоқ изларини аниқлаш ва қалбакилаштиришга қарши сиёҳларда ишлатилиши мумкин. Шунингдек, бу пигмент инфрақизил нурланиш чиқаради. Бу эса кўзга кўринмайди, лекин илмий асбоблар ёрдамида аниқланади. Бу эса сохта, қалбаки пул ва шу каби маҳсулотлар тайёрловчилар учун ҳақиқий тўсиқ бўлиши кутилмоқда.
Тадқиқот натижасида энг тиниқ кўк ранг ҳосил қилиш учун пигмент таркибининг ярми етарли экани маълум бўлди. Қолган таркиб қандай бўлишидан қатъи назар, асосий кўк рангни ҳосил қилишга катта таъсир қилмайди.
Олимлар томонидан тайёрланган ушбу янги пигментлар ҳозирда АҚШнинг Питтсбург шаҳридаги музейда намойиш этилмоқда. Улар қадимги Мисрга бағишланган доимий кўргазманинг бир қисмига айланган. Бу иш тарихий рангларни ўрганишга ёрдам беради ва келажакда янги технологиялар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг