Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси 4 сентябрь куни чақирилади
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Кенгаш томонидан Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисини жорий йил 4 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлис кун тартибига «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги, «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги, «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонунлар киритилган.
Шунингдек, ЖСТга аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қатор қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, ялпи мажлисда айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун ҳам кўриб чиқилади.
Шунингдек, ялпи мажлисда сенаторлар томонидан парламент назорати доирасидаги қатор масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Хусусан, Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилади.
Сенаторлар томонидан Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ўқувчиларни сифатли дарсликлар билан таъминлаш юзасидан парламент сўровлари юбориш масалалари кўриб чиқилади.
Ялпи мажлис доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва соҳада илм-фан ютуқларини жорий қилиш бўйича парламент сўрови натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам сенаторлар томонидан кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг