Олий Мажлис Сенатида «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Олий Мажлис Сенатида «Эл-юрт умиди» жамғармасининг жорий йилги биринчи очиқ стипендия танловида муваффақият қозонган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.



Мазкур учрашувда сенаторлар ғолиб ёшларни табриклаб, уларнинг билим олиш, хорижий тилларни пухта эгаллаш, янги ғоя ва ташаббусларни илгари суриш йўлидаги интилишлари мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.




Билдирилишича, Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 19 миллиондан ортиқни ташкил этиб, улар умумий аҳолининг қарийб 60 фоизини қамраб олган. Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан зиёд йигит-қизлар кириб келмоқда. Шу боис ёшларни қўллаб-қувватлаш стратегик аҳамият касб этади. Бу йўналишда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган 100 дан зиёд қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилингани таъкидланди.




Шунингдек, учрашув давомида ёшларнинг таълим олиши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, замонавий билим ва касбларни эгаллашлари учун яратилган имкониятлар ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда таълим олиш жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.




Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг