Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлисда дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан айрим қонунлардаги «доимий прописка қилиш» ва «турган жойи бўйича ҳисобга олиш» тушунчаларини «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига алмаштириш, бир қатор қонунларда биометрик паспортга оид ишлатилаётган тушунчалар келгусида идентификацияловчи ID-карта билан қўлланилиши сабабли ушбу қонунларга идентификацияловчи ID-карта тушунчаси киритилиши назарда тутилган.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштирганлик учун давлат божини миқдорини белгилаш, фуқаро идентификацияловчи ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаганида, яроқсиз ҳолга келтирганда ёки йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортиш масаласида юзага келган ҳуқуқий бўшлиқ бартараф этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг