Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девонига раҳбар тайинланди 

10:27 17 Май 2024 Сиёсат
369 0

Маҳмуд Шуҳратович Истамов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот Қонунчилик палатаси веб-сайтида пайдо бўлди

Маълумот учун, Маҳмуд Истамов 1979 йилда туғилган, олий маълумотли. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

У 2014-2017 йилларда меҳнат фаолиятини Президент администрациясидаги Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси мудири лавозимида олиб борган.

2017−2019 йилларда Адлия вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Маҳмуд Истамов 2019 йил 13 июнда Марказий сайлов комиссияси  раиси ўринбосари этиб сайланган.

Маҳмуд Истамов 2021 йил январида Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланган, 2024 йил февраль ойида ушбу лавозимдан озод этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?