Ольга Забелинская энг мураккаб пойгалардан бирида юртимиз шарафини ҳимоя қилади
Шу йилнинг 17 апрель куни велоспорт оламидаги энг йирик мусобақалардан бири ўтказилади. Франция шимолидан йўналиш олган “Париж-Рубе” номли ушбу пойгада қатнашиш ва совриндор бўлиш кўплаб велоспортчиларнинг орзуси ҳисобланади.
Мазкур турнир бу йил 119-бор ташкил этилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ҳозирда “Roland Cogeas Edelweiss” клуби сафида ҳаракат қилаётган Ольга Забелинская жаҳон юлдузлари билан бир сафда ғолиблик учун курашади. Таъкидлаш жоиз, Ольга дунёнинг энг кучли пойгачилари беллашадиган “WorldTour” жамоалари билан шартномага эга бўлган ягона спортчимиздир.
Мазкур пойга велоспорт оламида бироз қўпол янграса ҳам, “Шимолий жаҳаннам” номини олган. Боиси унда спортчилар минг бир машаққат билан узоқ масофадаги йўлни босиб ўтишади. Бу йилги пойга масофаси 257,2 километр қилиб белгиланган.
Бу пелатон тахминан 6 соат давомида тинимсиз ҳаракат қилишини англатади. Йўналишнинг 55 км қисми “паве секцияси”, яъни “тош йўлакли сектор”ни ташкил қилади. Умуман, пойга давомида спортчилар мураккаблиги 1 дан 5 юлдузгача бўлган турли масофаларни босиб ўтишади.
“Тош йўлакли сектори”да иштирокчиларни турли қалинлик ва шаклдаги майда тошлар ва бошқа бир қатор саргузаштлар кутиб турибди. Ҳар қалай бундай йўлда велосипедларга техник шикаст етиши эҳтимоли юқори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг