Ойбек Элмуратов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари бўлди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Элмуратов Ойбек Умурзакович Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ойбек Элмуратов 1999 йилда Тошкент молия институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини «Ўзмиллийбанк» Лойиҳани молиялаштириш маркази мутахассиси сифатида бошлаган.
Шунингдек, Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ўринбосари, ушбу вазирликнинг Йўл жамғармаси бошлиғи ўринбосари, БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери, «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси департаменти бошлиғи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи каби қатор масъул вазифаларда меҳнат қилган.
«Элмуратов тайинловга қадар Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг