Оилавий зўравонликка қарши кураш қандай кетмоқда?

14:54 25 Ноябрь 2024 Жамият
223 0

Иллюстратив фото

Сўнгги вақтларда оилавий-маиший зўравонлик ҳолатлари кўп кўзга ташланаётгани ҳеч кимга сир эмас.

2023 йилдан бошлаб бунга қарши жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган. Унга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсларни, яқин қариндош, собиқ хотин, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахс ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.

Мазкур жиноят 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сўнги 10 ой ичида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси бўйича:

•15 427 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган;

• 9 210 нафарга жарима жазоси қўлланган;

• 6 217 нафари маъмурий қамоқ жазоси олган.

Бу рақамлар оилавий зўравонликка қарши профилактика чораларини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси бўйича оилавий зўравонлик билан боғлиқ судланган шахслар:

• 399 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган;

• 126 нафарга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;

• 255 нафарга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар берилган;

• 18 нафар шахс шартли равишда ҳукм қилинган

Келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун миллий менталитетга мос профилактика чораларини кучайтириш, хавф остида бўлган фуқароларни ҳимоя қилиш механизмларини ҳамда бу каби жиноятни қайта содир этмаслик учун жазо олган шахсларни жамиятга қайтариш учун махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?