Оғир атлетикачиларимиз Мексикадаги дунё биринчилигини 3 та медаль билан бошлашди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Мексиканинг Леон шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалларига сазовор бўлди.
-73 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёрбек Эрматов 3 бор шоҳсупага кўтарилди. Ҳамюртимиз ўзининг севимли даст кўтариш машқида қозоғистонлик Едиге Емберди билан муросасиз рақобат олиб борди. Афсуски, ушбу курашда полвонимиз 1 кг. тафовут билан имкониятни бой бериб қўйди. Силтаб кўтариш машқида жаҳон рекордини қайд этган Емберди рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирди. Ушбу машқда Эрматов бронза, икки курашда эса кумуш медали билан тақдирланди.
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ
Йигитлар, -73 кг.:
1. Едиге Емберди (Қозоғистон) – 306 (134+172) кг.
2. Диёрбек Эрматов (Ўзбекистон) – 290 (133+157) кг.
3. Браян Ибанес (Канада) – 288 (132+156) кг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг