Оғир атлетика: Шарофиддин Амриддинов Осиё чемпиони, Қудратбек Салимжонов 5 та медаль қўлга киритди

17:34 24 Июль 2022 Спорт
758 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

-102 кг. вазн тоифасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги баҳслар ўз ниҳоясига етди.

Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини Қудратбек Салимжонов ҳар иккала ёш тоифасида ва Шарофиддин Амриддинов ёшлар ўртасида ҳимоя қилди.

Қудратбек Салимжонов ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда 156 кг., силтаб кўтаришда 168 кг. ва иккикурашда 324 кг. билан кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу вазнлар Қудратбек учун ёшлар ўртасида ҳам даст кўтариш ва иккикурашда бронза медалларини олиб берди.

Амалдаги Жаҳон шемпиони Шарофиддин Амриддинов эса Осиёда ҳам тенгсиз эканлигини исботлади.

Даст кўтариш машқидан биринчи уринишидаёқ 159 кг. билан чемпионликни нақд қилди ва кейинги уринишида иккикураш учун заҳира йиғди. Силтаб кўтаришда эса асосий рақобат Қозоғистонлик спортчи бўлди. Аммо юртдошимиз жаҳон чемпиони қитъада ҳам тензгсизлигини исботлади. Иккикурашда эса Шарофиддин энг яқин рақибини 12 кг. ортда қолдириб 362 кг. болан олтин медални қўлга киритди.

Ўсмирлар -102 кг.

Натижалар:

1. Никита Абдуракҳманов (Қозоғистон) - 354 (158+196) кг.,

2. Қудратбек Салимжонов (Ўзбекистон) - 324 (156+168) кг.,

3. Исмаил Али (Сурия) - 296 (135+161) кг.

Ёшлар -102 кг.

Натижалар:

1. Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) - 362(165+197)кг.,

2. Никита Абдуракҳманов (Қозоғистон) - 354 (158+196) кг.,

3. Қудратбек Салимжонов (Ўзбекистон) - 324 (156+168) кг.

Шу тариқа, ёшлар ўртасида Шарофиддин Амриддинов 3 та олтин қўлга киритиб Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Қудратбек Салимжонов 3 та кумуш, 2 та броза медални қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер