Оғир атлетика: катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди

01:41 18 Октябр 2022 Спорт
848 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Шу йилнинг 6 — 16 октябрь кунлари Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. 

Унда Қитъамизнинг 30 мамлакатидан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Муросасиз баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлгани, шунингдек, йигитларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан биринчи поғонани эгаллашгани ҳақида маълум қилган эдик.

Бугун мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди. Жамоамизни кутиб олиш маросимида Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари, атлетларимизнинг яқинлари иштирок этишди.

Терма жамоа аъзолари қисқа ҳордиқдан сўнг сўнг жорий йилнинг декабрь ойида Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер