Оғир атлетика: Аброрбек Маъруфбеков Осиё чемпиони!
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувлари ҳам ҳамюртларимиз учун омадли келди.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Аброрбек Маъруфбеков тенгқурлари орасида қитъамизда етакчи эканини исботлади. Ҳамюртимиз барча йўналишларда рақибларидан устунлик қилиб, жамоамиз ҳисобига 3та олтин медаль келтирди.
Ўсмирлар, -89 кг.:
1. Аброрбек Маъруфбеков (Ўзбекистон) — 299 (136+163) кг.,
2. Суражбек Сапаев (Туркманистон) — 294 (135+159) кг.,
3. Амирҳуссайн Сепаҳ (Эрон) — 290 (135+155) кг..
Маълумот учун: бугунги беллашувларда 3 та олтин, 2 та бронза қўлга киритган Мадина Файзуллаева Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди, яна бир ҳамюртимиз Ҳожиакбар Олимов 1 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг