ЎФА билан мактабларда болалар футболини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик битими имзоланди
Фото: Халқ таълими вазирлиги
102-умумтаълим мактабда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларидаги болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар иштирокидаги футбол мусобақаларини ташкил этишга келишиб олинди.
Мазкур ҳамкорлик битимини тузишдан кўзланган асосий мақсад умумтаълим мактабларида ўтказилган мусобақалар натижасига кўра иқтидорли болаларни саралаб олиш, спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, футбол маҳорат мактаблари, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига танлаб олишдан иборатдир.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида «Мактаб лигаси» мусобақаларини ўтказиш, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг футбол бўйича билимларини ошириб бориш, таниқли спортчилар билан ўқув ва амалий семинарлар ташкил этиш, умумтаълим мактаблари орасидан футбол спорт турини оммалаштиришга кўпроқ ҳисса қўшаётган мактабларни ҳар чоракда рағбатлантириб бориш чоралари кўзда тутилган.
Ўзаро дўстона руҳда ўтган тадбир давомида мазкур режаларни ҳамкорликда бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг