Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган шахслар Туркияда қўлга олинди
Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Унда айтилишича, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро М.Б. ҳамда 1987 йилда туғилган фуқаро Н.Н. тезкор тадбир давомида қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган.
«Ушбу шахсларнинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралади», — дейилади Бош консулхонаси хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг