“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари — амалда
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жорий йилнинг июль-август ойлари мобайнида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар бажарилди. Илк босқичда ҳар бир ҳудуддан 1 тадан, жами 14 та маҳаллада кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилди.
Жумладан, жами 5 113 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, мавжуд муаммолари уйма-уй юриб ўрганилди. Бунда 711 та кам таъминланган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларида мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда жорий ва капитал таъмир ишлари олиб борилди.
Шунингдек, жами 178 та кўчада “Обод кўча” мезонини жорий этиш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 35,3 км йўллар асфальтланди, 89 км шағал ётқизилди, 82,2 км лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди, 3,9 км ичимлик суви тармоғи таъмирланди, 82,2 км янгиси ётқизилди, 5 та сув иншооти ўрнатилди.
Бундан ташқари, 43 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 4 таси ўрнатилди, 42,5 км газ қувури таъмирланди, 1,2 км янгидан тортилди, 64 та трансформатор таъмирланди, 12 та янгиси ўрнатилди, 1 885 дона симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 29,1 км электр симлар тортилди.
Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 771 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 477 нафар шахснинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди, 199 нафар фуқарога 1 млрд. 285 млн. сўм миқдорида субсидия, 184 нафар фуқарога 3 млрд. 704 млн. сўм миқдорда кредит олинишига кўмаклашилди.
Шунингдек, 28 698 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг 296 нафарини даволаш таъминланди, 53 нафарининг жарроҳлик амалиёти бепул ўтказилди.
Хизмат биносига эга бўлган маҳаллалардан 2 тасининг идораси капитал таъмирланди, 3 тасини қайтадан қуриш ва биноси бўлмаган 9 та маҳаллага ер майдони ажратилиб, идорани қуриш ишлари ташкиллаштирилди. Шунингдек, маҳаллалар ҳудудида жойлашган жами 58 та ижтимоий соҳа объектлари хатловдан ўтказилиб, уларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ҳақидаги топшириғи ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш мақсадида иккинчи босқичда жорий йилнинг IV чорагида жойларда 56 та маҳаллада намунавий “Йўл харитаси”да асосида ишлар белгилаб олинди.
Мазкур “Йўл харитаси”да маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш каби соҳаларда амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг