ОАВ: Йоахим Лёв Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаришдан рафиқаси сабабли воз кечди

Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш таклифини қабул қилмади.
Аввалроқ хабарга кўра, Лёв бир неча кун давомида таклифни жиддий ўрганган, аммо охир-оқибат мулойимлик билан рад жавобини бергани айтилган эди.
«Championat Asia» маълумотларига кўра, рад жавобини беришда унинг турмуш ўртоғи Даниэлла Шмиднинг фикри муҳим роль ўйнаган. У Лёвнинг бошқа мамлакатга ишлашга кетишини хоҳламаган ва уларнинг пенсиядаги тинч ҳаётини давом эттиришини афзал кўрган.
Йоахим Лёв 2006–2021 йилларда Германия терма жамоасига раҳбарлик қилган. Унинг қўл остида жамоа 2014 йилда Бразилиядаги Жаҳон чемпионати ва 2017 йилда Россиядаги Конфедерациялар кубогида ғолиб чиққан. 2021 йилдан буён Лёв ҳеч бир жамоада ишламаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг