Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди
Фото: NTB SCANPIX
Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, немис мутахассиси Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари билан, мамлакатнинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида онлайн музокаралар ўтказган.
Лёв таклифни бир неча кун давомида жиддий ўйлаб кўрган, аммо охир-оқибат мулойимлик билан рад этгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Йоахим Лёв 2006 йилдан 2021 йилгача Германия терма жамоасини бошқарган. Унинг раҳбарлигида терма жамоа 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ва 2017 йил Россияда ўтган Конфедерациялар кубогида ғолибликни қўлга киритган. 2021 йилдан буён Лёв ҳеч бир жамоада ишламаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг