Нуротада тадбиркор 52 нафар боланинг суннат тўйини ўтказиб берди
Тўй — ҳаёт абадийлигининг тантанаси. Унда янги оила ёхуд бир хонадонда ўғлон вояга етаётганлиги маҳалла-кўй, қавму қариндошларга маълум қилинади. Ушбу удум орқали меҳр-оқибат ришталари ҳам мустаҳкамланиб, бирдамлик таъминланади. Албатта, бу тадбирга қўли калталик қилаётган оилалар ҳам йўқ эмас.
Шу боис мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида суннат тўйларини ўтказишда хайрли тадбирларга қўл урилмоқда.
Нуроталик тадбиркор(исм-шарифини айтмасликни илтимос қилди) шулардан бири бўлиб, у ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган оилаларнинг 52 нафар болажонлари учун суннат тўйи дастурхонини ёзди.

— Фарзандим Салимжоннинг суннат тўйига ташриф буюрган яқин қариндошларимиз бундай саховат учун ташкилотчиларга ўз миннатдорлигини билдиришмоқда, — дейди унинг онаси Соҳиба Жумаева. — Бу мамлакатимизда ҳеч бир бола меҳр-эътибордан четда эмаслигининг амалий ифодасидир. Албатта, ҳар бир савобли иш эртага улар учун қанот бўлишига ишонамиз.
Тадбир доирасида “тўй бола”ларга совғалар улашилди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар даврага файз киритди.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг