Нурота туманида янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Нурота туманидаги “Чуя” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “FHH Garden Flower” масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган (шундан 5 миллион доллари кредит маблағлари) озуқа экинларини етиштириш, чорвачилик ва паррандачилик комплекси ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Туман ҳокими Азамат Файзиев лойиҳа ташаббускорлари билан учрашиб, лойиҳа концепцияси, ишлаб чиқариш қувватлари ва истиқболдаги иш ўринлари билан танишди.
Шунингдек, лойиҳа учун зарур инфратузилма яратиш, кадрлар тайёрлаш ва экологик талабларни тўлиқ бажариш масалалари муҳокама қилинди, — дейди А. Файзиев. — Лойиҳани амалга оширишдан мақсад маҳаллий аҳолига янги иш ўринларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва туман иқтисодий салоҳиятини оширишдан иборат.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Нурота азал-азалдан чорвадорлар диёри ҳисобланиб, унинг қадим довруғини тиклаш мақсадида Мўғулистондан “Баят” зотли қўйлар босқичма-босқич келтирилмоқда. Шу жиҳатдан мазкур лойиҳа ўта муҳим аҳамиятга эга.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг