«Нурафшон»да кўнгиллар шод бўлди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқон шаҳридаги «Нурафшон» маҳалла фуқаролар йиғинида «Қўшничилик — минг йилчилик» шиори остида халқлар дўстлиги фестивали ўтказилди.
Айтиш жоиз, бугунги кунда Қўқон шаҳрида 21 та миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Миллатлараро дўстлик фестивалига мезбонлик қилган «Нурафшон» маҳалласида ҳам бугунги кунда ўзбек, татар, рус миллатига мансуб аҳоли вакиллари бир оила аъзоларидек аҳил-иноқликда умргузаронлик қилмоқда.
Фестиваль доирасида турли миллат вакиллари кўргазмалари, маънавий-маърифий тадбирлар, спорт беллашувлари ўтказилди. Турон маданият маркази қошидаги Ёшлар театр-студияси ижодкорлари томонидан «Бир оиламиз ўзбекистонлик» номли бадиий композиция намойиш этилди.
— Ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида сўнгги йилларда мазкур маҳаллада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, — дейди Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов. — Маҳалла аҳлининг кўп йиллик орзуси бўлган янги мактаб қуриб битказилди. Фирдавсий, Миришкор, Орзу кўчаларига канализация тармоғи тортилди. Шу билан бирга ички кўчаларга тўлиқ асфальт ёткизилди.
Биргина ўтган йилнинг ўзида «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида тадбиркорликни ривожлантириш истагидаги маҳалла аҳолиси учун 1 миллиард 200 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. 85 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилиб, 4 та эҳтиёжманд оиланинг хонадони таъмирлаб берилди.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Қўқон шаҳар бўлими томонидан маҳалладаги кам таъминланган оилалар аъзоларига соғлиғини тиклаш учун 27 миллион 600 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг