Нукусда икки бозор ўртасида бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Фото: Халқ сўзи
Нукус шаҳрида иккита асосий бозор бор. Маҳаллий аҳоли уларни «Орайлиқ базар» ва «Таза базар» деб атайди.
Бир неча йил илгари Марказий деҳқон бозоридан буюм бозорини алоҳида қилиш мақсадида шаҳарнинг жанубий қисмида Марказий савдо комплекси («Таза базар») ишга туширилди. Бироқ тарки одат амримаҳол, деганларидек ўтган вақт давомида сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам Марказий деҳқон бозоридан оёқ узиши қийин кечди.
Нукус шаҳри Марказий деҳқон бозоридаги тадбиркорларнинг маълум қисмини Марказий савдо комплексига кўчириш ҳамда харидорларнинг мазкур бозорга бориб-келишлари учун қулай шароит яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан бепул автобус қатнови йўлга қўйилди.
— Кийим-кечак, нарса-буюм сотиб олиш учун «Таза базар»га бориш биз учун муаммо эди, — дейди нукуслик Муҳаббат Янгибаева. — Шунинг учун «Орайлиқ базар»га келиб кетардик. Икки бозор ўртасида бепул автобуслар юра бошлагани бизни қувонтирди. Бу аҳоли учун ҳар томонлама қулайликдир.
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълумот беришича, икки бозор орасида ҳаракатланадиган автобуслар ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Шунингдек, Нукус шаҳар ичидаги йўловчи ташиш (микроавтобус, Дамас) транспортларининг ҳаракат йўналишига ўзгартишлар киритиш ва шаҳар жанубидаги бозорга қатнов сонини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Ғ.Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг