Нукусда болалар учун замонавий дам олиш маскани фойдаланишга топширилди

13:47 30 Июнь 2022 Жамият
1331 0

Фото: Халқ сўзи

Нукус шаҳрида «Jungle Land» замонавий болалар дам олиш маскани фойдаланишга топширилди.

Янги масканнинг тантанали очилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М. Камалов иштирок этиб, ёш авлод иқболи йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталди. Айниқса, эртамиз эгалари бўлган болажонларнинг бахтиёр, соғлом камол топиши учун барча имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидлади.

Хусусан, Нукусда 3 минг квадрат метрни эгаллаган, 22 миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилган ушбу масканда энг сўнгги русумдаги ўйин аттракционлари ўрнатилган. Бу ерда нафақат болалар, балки ўсмирлар ҳам мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ҳам зарур шароитлар муҳайё қилинган.

«Бағшилиқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Мажид Утамбетовнинг маълум этишича, ҳудудда очилган замонавий болалар дам олиш масканида «Темир дафтар»ларга киритилган оилалар аъзоларининг 20 нафардан ортиғи доимий иш билан таъминланди.

Тантанали тадбирда санъат усталарининг концерт дастури ҳамда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоасининг саҳна кўринишлари болаларга янада завқ бағишлади.

Ғ.Отажонов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?