Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида бепул автобуслар қўйилади
Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниши муносабати билан Uzbekistan Airports Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида бепул трансфер хизматини тақдим этади.
Бу ҳақдаги «Uzbekistan Airports» Матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади. «Uzbekistan Airports» йўловчиларга Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида бепул трансфер хизматини тақдим этади. Автобуслар йўловчиларни жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам манзил аэропортига олиб боради.
Масалан, Урганчдан Москвага HY-9615 рейси билан учаётган йўловчилар Урганч аэропортига соат 23:00 да етиб келишлари лозим. Жадвалга кўра, автобуслар йўловчиларни Урганч аэропортидан соат 23:30 да олиб кетади. Соат 02:30 да йўловчилар Нукус аэропортига етказилади ва у ердан Москвага учишади. Москвадан қайтган йўловчиларни Нукусдан Урганчга етказиш жараёни ҳам худди шундай ташкил этилади. Нукус аэропортида чегара назоратидан ўтиб, юкларни қабул қилиб олган йўловчиларни Урганчга йўл оладиган автобуслар кутиб туради.
Эслатиб ўтамиз, Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниши муносабати билан 2024 йилнинг 20 июлидан 7 августига қадар ёпилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг