Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир нечта рейслар захира аэропортларига ўтказилди — Uzbekistan Airways
Бугун, 2022 йил 7 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways бир нечта рейсларини захира аэропортларига ўтказилишини маълум қилди.
Бунда:
— HY 602 Москва – Тошкент қатнови Навои аэропортига йўналтирилди;
— HY 336 Жидда – Тошкент қатнови Самарқанд аэропортига йўналтирилди.
«Uzbekistan Airways» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу йўналишдаги қатновлар белгиланган манзилга етиб борган.
Бундан ташқари, Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган HY 081 Тошкент – Фарғона рейси соат 06.55 дан 09.30 га кўчирилди. HY 277 Фарғона – Истанбул рейси Фарғона халқаро аэропортидан ўз йўналиши бўйича жўнаб кетди.
Шу муносабат билан, HY 278 Истанбул – Фарғона ва HY 082 Фарғона – Тошкент рейслари кечикиб амалга оширилиши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг