Ногиронлиги бўлганлар учун Спортни ривожлантириш ассоциацияси ташкил этилади
Архив сурат
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда имконияти чекланган болалар борадиган 112 та мактаб ва 74 та боғчадаги таълим дастурини қайта кўриб чиқиш, мактабларни инклюзив таълимга мослаштириш дастурини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Ногиронлиги бўлганлар учун Спортни ривожлантириш ассоциацияси ташкил этилади. Паралимпия қўмитаси, тегишли спорт федерациялари, Ўзбекистон махсус олимпиадаси Ассоциация таркибига киради.
Ассоциация ногиронлиги бор шахсларни маҳалладан бошлаб оммавий спортга жалб қилиш билан шуғулланади ва “Беш ташаббус” доирасида спорт мусобақаларини ўтказиб боради.
Давлатимиз раҳбари ногиронлиги борлар ҳаёти ва эришган ютуқлари тўғрисида таъсирчан медиаконтент, фильмлар тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.
Телеканалларда информацион, айниқса, болалар дастурлари эфирининг муайян қисмини сурдотаржима, субтитр ёки “югурувчи сатр” билан намойиш этиш зарурлиги қайд этилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож одамлар қалбида ўзига ишонч ва қатъият туйғусини оширадиган бадиий асарлар яратилса, мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг