Ногирон шахслар сайловда қандай иштирок этади?
Наманганда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Биз биргамиз” акцияси доирасида ташкил этилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ННТ, шунингдек, ногиронлиги бўлган сайловчиларнинг иштирокига бағишланди.
Наманган вилоятида айни пайтда 550 та ННТ фаолият олиб бормоқда. Имконияти чекланган шахслар 61 минг 819 нафар бўлиб, 18 ёшдан юқориси 52 минг 656 нафарни, айнан кўришда нуқсони бўлган шахслар эса 4 минг 827 нафарни ташкил этади. Тадбирда уларнинг сайловда иштирок этиши, участка сайлов комиссиялари ва овоз бериш кабиналарида улар учун махсус шароитларнинг яратилиши юзасидан аниқ маълумотлар берилди.
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан қўл меҳнати асосида тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси барчада илиқ таассурот қолдирди.
Қ. НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг