Нодирбек ва Магнус бир жамоада ўйнаган турнирда ғолиб бўлди. Ғолиб жамоа қанча ишлаб олди

18:26 06 Август 2024 Спорт
809 0

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ва жаҳоннинг энг кучли шахматчиларидан Магнус Карлсен битта жамоада ўйнаган турнирда ғолиб чиқишди. Улар «WR Chess» жамоаси сафида дона суришди ва финалда Ҳиндистоннинг «MGD1» жамоасини мағлуб этиб, блиц бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишди. Бу ҳақда ФИДЕ расмий сайти маълум қилган.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада дунёнинг энг кучли 40 та жамоаси иштирок этди. Ушбу блиц мусобақасининг соврин жамғармаси 100 минг еврони ташкил қилди.

«WR Chess» гуруҳ босқичида АҚШлик Ҳанс Ниеманн бошчилигидаги «GMHans.com» каби кучли жамоаларни мағлуб этди. Финалда «WR Chess» «MGD1» билан биринчи турда 3.5 га 2.5, иккинчи турда эса 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Умумий ҳисобда эса Абдусатторов жамоаси ғалабани қўлга киритди.

Қайд этиш керакки, «WR Chess Team» таркибида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов, жаҳоннинг 4 карра шахмат тожи эгаси Магнус Карлсен, россиялик супергройсмейстер Ян Непомнящий, полшалик Ян-Кшиштоф Дуда, хитойлик Хоу Ифань, ҳиндистонлик Праггнанандҳаа Рамешбабу, олмониялик гроссмейстер Винсент Кеймер, ёш шахматчи Вадим Розенштейн ва Александра Костениуклар бор эди.

Аввалроқ, шахмат олимпиадаси учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?