Шахмат олимпиадаси учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди (фото)
Фото: Chess.com
Венгрияда бўлиб ўтадиган шахмат олимпиадаси учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Рўйхат машҳур «Chess.com» нашри томонидан маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон шарафини Нодирбек Абдусатторов (2769), Жавоҳир Синдоров (2674), Нодирбек Ёқуббоев (2648), Шамсиддин Воҳидов (2643), Жаҳонгир Воҳидов (2571) ҳимоя қилади. Рўйхатда захира ўйинчи ҳақида маълумот келтирилмаган.
Энг қувонарлиси шундаки, жамоага 14-жаҳон чемпиони, жаҳон шахмат олимпиадалари чемпиони, «Шахмат Оскари» совриндори Владимир Крамник сардорлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шахмат терма жамоаси 2022 йил Ҳиндистонда ўтказилган турнирда Ҳиндистоннинг кучли жамоаларини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллаган эди.
«Тўртинчи рақам остида сараланган Ўзбекистон 2022 йилда қўлга киритган чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга интилади. Бу вақт ичида жамоанинг ёш юлдузлари кўпроқ тажриба ва рейтингга эга бўлишди», деб ёзди «Chess.com».

Жамоанинг ўртача рейтинги 2684 ни ташкил этади. Бу эса рўйхатдаги АҚШ, Ҳиндистон ва Хитойдан кейинги натижа ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, қирқ бешинчи бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 10 сентябрдан 23 сентябргача Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг