Нодавлат умумтаълим муассасаларида ўқиётган ўқувчилар сони 112 мингдан ошди

15:59 14 Март 2025 Жамият
180 0

Охирги йилларда нодавлат таълим муассасаларига талаб кескин ортгани кузатилмоқда. Хусусан, 2019/2020-ўқув йилида бу кўрсаткич 21 042 нафарни ташкил қилган бўлса, 2021/2022-ўқув йилига келиб 30 553 нафарга етган.

2022/2023-ўқув йилида эса ўқувчилар сони 45 927 нафаргача кўпайган. 2023/2024-ўқув йилида бу рақам 64 010 нафарга етган бўлса, жорий ўқув йилида энг юқори ўсиш қайд этилди — 112 093 нафар ўқувчи.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошига мамлакатда 455 та нодавлат умумтаълим муассасаси фаолият юритяпти. Бу рақам 2018/2019-ўқув йилидаги 13 769 нафар ўқувчи билан солиштирилганда 8,1 баробар кўпдир.

Нодавлат мактабларнинг оммалашиши бир неча омиллар билан боғлиқ. Уларнинг аксарияти халқаро таълим стандартларига мос ҳолда таълим бериб, замонавий ўқитиш услубларини жорий этмоқда. Шунингдек, бу муассасаларда чет тиллари, ахборот технологиялари ва бошқа йўналишлардаги таълимга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Таҳлилчиларга кўра, нодавлат мактаблар сонининг кўпайиши таълим сифатининг яхшиланишига туртки бўлади. Бу эса ўқувчиларга рақобатбардош билим бериш, замонавий таълим методикаларини жорий қилиш ва халқаро стандартларга мос ўқув муҳитини яратишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер