Нобел мукофоти ғолибларига бериладиган пул миқдори оширилди

00:38 25 Сентябр 2020 Дунё
5056 0

Фото: AP

2020 йилда Нобел мукофотлари пули миқдори оширилади ва 10 миллион Швеция кронаси (тахминан 1 миллион доллар)га етади. Бу ҳақда Нобел фонди раҳбари Ларс Хейкенстен маълум қилган.

«Бу йил ютуқлари бизни илҳомлантирадиган ва келажакка умид бахш этадиган лауреатларни қадрлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш, айниқса, муҳимдир», деган бу қарорга изоҳ берган Хейкенстен.

Бу йилги кимё, физика, адабиёт, тиббиёт соҳалари ҳамда тинчлик йўналиши бўйича лауреатларни эълон қилиш 5 октябрдан бошланади. Ғолибларни тақдирлаш маросими 10 декабрь, Альфред Нобелнинг вафот этган санада бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер