Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади
Президентнинг тегишли фармонига асосан Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади.
Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди ва у Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида ташкил этилади.
2025/2026-ўқув йилидан бошлаб университетнинг бошқарув тизими «Янги Ўзбекистон» университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади. Муассасанинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади. Ушбу ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига биринчи курсдан халқаро таълим дастурлари жорий этилади.
Шунингдек, академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда HEMIS ахборот тизими билан интеграция қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг