Нима учун йўл-транспорт ҳодисаларини назорат қилувчи ходимлар сони камайтирилади?

15:17 17 Февраль 2020 Жамият
940 0

Халқаро пресс-клубнинг “Давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб тадбирлари мазмун-моҳиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлиснинг юқори ва қўйи палата, Бош прокуратура, ИИВ вакиллари иштирок этишди.

Қуйида муҳокама қилинган мавзулар бўйича мутасаддилар томонидан билдирилган айрим фикрларни келтириб ўтамиз.

Жаҳонгир Ширинов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси:

— Парламент назоратига асосан илгари ҳукумат вакили ҳисоботи эшитилар эди. Энди бошқа органлар ва палата раҳбарларининг ҳам ҳисоботи эшитилади.

Азиз Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари:

— Республика бўйича йўл-транспорт ҳодисаларини назорат қилувчи 3 минг нафардан зиёд ходимлар бор. Келгусида замонавий рақамли техникалардан фойдаланиш эвазига улар сонининг камайишига эришилади.

... Республика бўйлаб 10 кун давомида 143 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва 41 та ўлим ҳолати қайд этилган

Холмўмин Ёдгоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари:

— Статистик маълумотларга қараганда кейинги вақтда Ўзбекистонда ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайган. Ҳатто бу жиноятларни ўзига касб қилиб олган шахслар бор.

... Бугун суд амалиётига прокуратура, ички ишлар ва бошқа хавфсизлик хизматлари томонидан мутлақо аралашув йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер