Никоҳда аёлларнинг розилиги бўлиши керак — "Толибон" аёллар ҳуқуқлари бўйича фармон чиқарди

20:33 04 Декабрь 2021 Дунё
1222 0

Афғонистонда "Толибон" ҳукуматининг раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охунзода мамлакатда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус фармон чиқарди. Бу ҳақда кеча, 3 декабрь куни "Толибон"нинг Матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.Фармонда "Толибон" раҳбарияти мамлакатдаги барча тегишли мутасаддиларга, дин уламоларига аёллар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича жиддий чоралар кўриш бўйича топшириқ берди.

Фармонда белгиланишича, аёлларга мулк сифатида қаралмаслиги ва никоҳда уларнинг розилиги бўлиши зарур.

Фармонда «Аёл буюм ёки мулк эмас, у эркин ва озод шахсдир. Ҳеч ким тинчлик ўрнатиш ва адоватни тугатиш учун аёлни бошқа бировга совға сифатида бера олмайди», дейилган.

Турмуш ўртоғи вафот этган аёллар уларнинг мулкига эга бўлиш ҳуқуқига эга бўлади. Беваларни мажбурлаб турмушга бериш таъқиқланади.

Фармонда аёлларнинг уйдан ташқарида фаолият олиб бориши ва таълим олиш ҳуқуқлари ҳақида сўз юритилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?