«New Life sugʼurta kompaniyasi» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОР!
«New Life sugʼurta kompaniyasi» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2024 йил 29 майдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 25 июнь куни, Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 47 — уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:30 дан бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:55 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2024 йил 19 июнь ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: info@nli.uz.
Йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
3. Жамият фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, аудиторлик ташкилотининг 2023 йил якуни бўйича хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.
4. Жамият томонидан 2023 йил якунлари бўйича кўрилган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.
5. Жамиятнинг Бош директори ваколатини узайтириш тўғрисида.
6. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ мажбурий ташқи аудитни ўтказиш мақсадида 2024 йил учун аудиторлик компаниясини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.
7. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишигача бўлган даврда аффилланган шахслар билан жорий хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни олдиндан маъқуллаш тўғрисида.
8. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
9. Жамият Уставига ўзгартириш киритиб, янги таҳрирда тасдиқлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Жамият маъмурий биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: (+998 71) 203-99-77
Кузатув кенгаши
Реклама
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг