Навоийда сохта пул ва ноқонуний товарлар йўқ қилинди

19:59 01 Июль 2024 Жамият
140 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилояти божхона бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бўлими ҳамда Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари томонидан четдан ноқонуний олиб кирилган, ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари суд қарорига асосан ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.

Мазкур товар-моддий бойликлар вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолият сабаб олинган бўлиб, 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигаретлар, 126 миллион сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 200 000 000 сўмлик сохта пуллардан иборат. Улар суд қарорига асосан, тегишли тартибда ёндириш йўли билан йўқ қилинди. Мазкур тадбирлар бевосита ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер